Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар. Лекин шунга қарамай, улар яна итоатсизлик қилиб, Сенга қарши бош кўтардилар. Қонунларингни менсимадилар, «Эгамизга қайтинглар», деб даъват қилган пайғамбарларингни ўлдирдилар. Ўтакетган шаккокликлар қилдилар. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, нажот қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар. шундай дейсизлар: «Агар ота–боболаримиз даврида биз ҳам яшаганимизда эди, уларга қўшилишиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик.» Ҳолингизга вой! Сизлар ота–боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбаралар қуряпсизлар. Ҳаворийлар Олий кенгаш ҳузуридан хурсанд бўлиб чиқдилар, чунки улар “Худо бизни Исонинг номи учун ҳақоратланишимизга лойиқ ҳисоблади”, дер эдилар. Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади.
Выбор основного перевода