Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўз ёш билан уруғ экканлар Шодлик қўшиқлари ила ҳосил ўради. Эгамиз шундай айтмоқда: “Адолатни ҳимоя қилинг, Тўғри ишларни қилинг. Зотан, яқинда нажот бераман, Тез орада адолатимни зоҳир этаман. “Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин” деб, Эгам мени юборди. Энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари” деб аташади. Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Менинг қулларим ейди, сизлар эса оч қоласиз, Қулларим ичади, сизлар ташналикдан азоб чекасиз, Қулларим шод–хуррам бўлади, Сизлар эса шармандаю шармисор бўласиз. Улар энди оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Қуёш ҳам, офтоб ҳам уларни урмайди.
Выбор основного перевода