Жалиладан, Декаполис ҳудудидан, Қуддусдан, Яҳудиядан ва Иорданнинг нариги томонидаги ерлардан кўплаб одамлар Исога эргашиб келарди.
Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди: — Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди?