Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ юрак бераман. Ичингизга Ўз Руҳимни соламан. Сизлар фармонларимга риоя қиладиган, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Савоб ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм–шафқати туфайли У бизни қутқарди. Муқаддас Руҳ орқали гуноҳларимизни ювди, бизни янгидан туғдириб, янги ҳаёт ато этди.
Выбор основного перевода