Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари билан бирга Исонинг олдига юборишди. — Устоз, — дейишди улар, — Сиз одил эканингизни биламиз. Сиз Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Бирор кишига хушомадгўйлик, юз–хотирчилик қилмайсиз.
фарзийлардан баъзилари: — Кўзларингни очган Одам Худодан эмас, чунки У Шаббат кунига риоя қилмаяпти, — дедилар. Бошқалари эса: — Гуноҳкор одам бундай мўъжизали аломатларни қандай қила олади? — дейишди. Шундай қилиб, ораларида келишмовчилик пайдо бўлди.
Агар у Киши Худодан бўлмаганда эди, ҳеч нарса қилолмасди.
Эй Исроил халқи, бу гапларимни эшитиб олинглар: Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исода илоҳий ҳокимият борлигини Худо тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар.