Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.”
У ҳақда шундай ёзилган: «Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.»
Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганки: “Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.
Қуддусдаги яҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни ва левиларни юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан: — Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин: — Мен Масиҳ эмасман, — деб айтди.
— Ишаё пайғамбар айтганидай: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб чўлда янграётган овоз менман, — деди Яҳё.
У менинг ортимдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман.
Яҳё хизматини якунлаётиб: «Сизлар мени ким деб биласизлар? Мен ваъда қилинган Зот эмасман. У мендан кейин келади. Мен Унинг чориқларини ечиб қўйишга ҳам арзимайман», деган эди.