Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ким осмонга кўтарилган, осмондан тушган? Шамолни ҳовучларига йиққан ким? Ким сувни ўз кийимига ўраган? Ернинг барча чегараларини ўрнатган ким? Унинг исми нима? Ўғлининг исми–чи? Биласан–ку! Агар сизлар Инсон Ўғлининг асли келган жойига — осмонга кўтарилиб кетаётганини кўрсангизлар, нима дер экансизлар–а?! Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди: «Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.» Имон орқали оқланиш ҳақида эса Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Юрагингизда: «Ким осмонга чиқади? Ким тубсиз чуқурликка тушади?» дея сўраманглар”, деб ёзилган. Демак, Масиҳни ерга тушириш учун ҳеч ким осмонга чиқиши шарт эмас, Масиҳни тирилтириш учун ҳам ҳеч ким ўликлар диёрига тушиши шарт эмас.
Выбор основного перевода