Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради. У бақирмайди, қаттиқ гапирмайди, Кўчаларда овозини баланд кўтармайди. Эзилган қамишни синдирмайди, Тутаётган пиликни ўчирмайди, Содиқ бўлиб, адолат келтиради. Ер юзида адолат ўрнатмагунча У ҳолдан тоймайди, Унинг жасорати сўнмайди. Денгиз ортидаги юртлар Унинг йўл–йўриқларини кутади.” Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Мен Эганг эканлигимни билиб олгин, Сенинг исмингни айтиб чақираётган Мен Исроил халқининг Худоси эканлигимни англагин деб, Яшириб қўйилган бойликларни, Зулматдаги хазинани сенга бераман. Қулим Ёқуб ҳақи, Ўзим танлаган Исроил ҳақи, Сенинг исмингни айтиб чақирдим. Сенга ном ато қилдим, Аммо сен Мени билмайсан. Яҳудийлар бунга жавобан: — Сен бутунлай гуноҳ ичида туғилгансан, энди бизга ақл ўргатяпсанми?! — дейишди–да, уни синагогадан ҳайдаб чиқаришди. Ўша одамнинг ҳайдаб чиқарилганлигини Исо эшитди–ю, уни қидириб топди. — Сен Инсон Ўғлига ишонасанми? — деб сўради ундан. У одам эса Исога деди: — Ҳазрат, У кимдирки, мен Унга ишонсам? — Уни кўриб турибсан, У билан гаплашиб турибсан, — деди Исо. Шунда у одам: — Ишонаман, ё Раббий, — деди–да, Исога сажда қилди. Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади. Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади. Менинг қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади. Исо унга: — Марям! — деди. Марям Исога қайрилиб қаради–да, орамийчалаб: — Раввуний! — деди. (Раввуний “устозим” демакдир.) Келинглар, энди биз ҳам қароргоҳ ташқарисига — Исонинг олдига чиқайлик. У билан бирга хўрликларга чидайлик.
Выбор основного перевода