Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб фаришталарини юборган бўларди. Шуни билмайсанми? Исо шундай жавоб берди: — Мана бу Маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман. Зеро, Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи бўлгани каби, Ўғлига ҳам ҳаёт манбаи бўлиш қудратини ато қилди. Гарчи У Худонинг Ўғли бўлса ҳам, азоб–уқубат чекиб, итоаткорликнинг асл маъносини англади. Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг. Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг. Ўшанда дедимки: «Мана, Мен келдим. Муқаддас битикларда Мен ҳақимда ёзилган. Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.»” Дастлаб Масиҳ қонун талаб қилган қурбонликлар ҳақида сўз юритиб, Худога: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, куйдириладиган қурбонлик ҳамда гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг”, — деб айтган. Сўнг эса ҳақиқий итоаткорликни тилга олиб, шундай деган: “Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.” Бундан кўриниб турибдики, Масиҳ қурбонлик маросимларига асосланган аввалги аҳдни бекор қилди. Унинг мақсади юракнинг итоаткорлигига асосланган янги аҳдни ўрнатиш эди.
Выбор основного перевода