Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади, Қудрати ила ҳукмронлик қилади. Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.
Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради.
Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
Бунга ҳайрон қолманглар! Қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Инсон Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади.
Масиҳнинг Ўзи буни бизга ваъда қилган. Бу абадий ҳаётдир.