Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни тайинлади: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласига тегишли қирлардаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри. Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, ‘Биз хавф–хатардан холимиз!’ деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?! Баъзилари одамларни ўлдириш учун туҳмат қиладилар. Бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қиладилар, ўзларининг шаҳвоний ҳирсларини қондириш билан овора бўладилар. Сен Мисрда бошлаган фоҳишалигу суюқоёқлигингга Мен шу йўсин чек қўяман. Буларга бўлган иштиёқинг йўқолади, сен Мисрни унутиб юборасан. Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди, Самариянинг жиноятлари очилди. Улар маккорона иш тутишади, Ўғрилар хонадонларни ўмаришади, Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади. Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганларида, бир неча руҳонийлар, Маъбад миршаббошиси ва саддуқий мазҳабининг баъзи аъзолари келдилар.
Выбор основного перевода