Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
“Қуддусга бориб, жар сол: «Эгамиз шундай деб айтмоқда: Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда, Келинчаклигингдаги севгинг эсимда. Сен саҳрода Менга эргашган эдинг, Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг. Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди, Самариянинг жиноятлари очилди. Улар маккорона иш тутишади, Ўғрилар хонадонларни ўмаришади, Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади. Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?! Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?! Адмани йўқ қилганимдай, сени йўқ қила олармиканман?! Завўйимга қилганимни сенга қила олармиканман?! Бундай қилишга юрагим бетламас асло! Сенга бўлган меҳрим уйғонди. Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади. Кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Эгамиз осмондан туширадиган Шудрингдай бўлишади, Майсаларни суғорадиган Ёмғирга ўхшаган бўлишади. Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, Улар душманлари устига бостириб боришади.
Выбор основного перевода