Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади, Лутфу карами бир умр тугамасдир. Шу боис қайғу–алам тун бўйи давом этса ҳам, Тонг билан бирга шодлик ҳам кириб келади. Дучор қилдинг мени кўп кулфат, азобларга, Мени яна ҳаётга қайтарасан, Ер остидан яна мени чиқариб оласан. Шунда атрофдаги омон қолган халқлар хароб шаҳарларни Мен, Эгангиз, қайта қурганимни, яланг майдонларга Мен экин экканимни билиб олишади. Мен, Эгангиз, айтган бу сўзларимни албатта амалга ошираман.»” Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди. Кейин Исо шогирдларига деди: — Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Мусонинг Таврот китобида, Пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим.
Выбор основного перевода