Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Аюб ўз дўстлари учун ибодат қилгандан кейин, Эгамиз унинг бойлигини қайта тиклади. Унга олдингидан икки баравар кўп барака берди. Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда, Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик. Қани, келинглар, Етилган буғдойни ўргандай уларни ўринглар, Пишган узумни эзгандай, босиб йўқ қилинглар, Хумлар тўлган, Уларнинг қабиҳликлари билан тўлиб–тошган.” Яҳудо халқининг омон қолганлари Юртингга эгалик қилади. Чўпонлари юртингда қўй–эчкиларини ўтлатишади, Улар Ашқалондаги ташландиқ уйларда тунашади. Ахир, Эгаси Худо уларга ғамхўрлик қилади, Уларни яна фаровонликка эриштиради.
Выбор основного перевода