Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир. Келтирган қурбонликларинг доимо олдимда. Куйдирилган қурбонликларингдан шикоят қилмайман. Оғилингдаги буқангга муҳтож эмасман, Сурувингдаги эчкингга ҳам зор эмасман. Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг деб биласан.” Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Агар сизлар: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини тушунганингизда эди, айбсиз одамларни ҳукм қилмаган бўлар эдингизлар.
Выбор основного перевода