Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ҳушёр бўлинглар, мен бугун сизларга айтаётган Эгамизнинг амрларини, фармонлар ва қонун–қоидаларини бажармай қўйманглар. Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар. Еб, тўйганингизда, чиройли уйлар қуриб, жойлашганингизда, мол, қўйларингиз, олтин–кумушингиз ва барча мулкингиз кўпайганда, гердайиб кетманглар. Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар. Мен уларни, ота–боболарига қасам ичиб ваъда берганимдай, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кираман. Улар еб тўйиб семирадилар, кейин бошқа худоларга юз бурадилар, ўша худоларга хизмат қиладилар. Мендан юз ўгириб, аҳдимни бузадилар. Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман!” Эгамизнинг каломи шудир. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман. Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.”
Выбор основного перевода