Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз Шомуилга шундай жавоб берди: — Халқ сенга нима айтса, ҳамма гапига қулоқ сол. Улар сени рад этишмади, ўзларининг шоҳи сифатида Мени рад этишди. Эгамиз Шомуилга: — Уларнинг гапига қулоқ сол, устиларидан шоҳ тайинла, — деб амр берди. Шомуил Исроил халқига: — Ҳар ким ўз шаҳрига қайтсин, — деди. Изингга қайтиб бор, Ерибомга шу гапларни етказ: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: сени халқинг орасидан юксалтириб, халқим Исроил устидан ҳукмдор қилдим. Шоҳликни Довуд хонадонидан тортиб олиб, сенга бердим. Бироқ сен қулим Довудга ўхшаган бўлмадинг. У менинг амрларимга риоя қилиб, бутун қалби билан Менга эргашар, олдимда тўғри ишларнигина қиларди. Сен ўзингдан олдин ўтганларнинг ҳаммасидан ҳам кўп ёмон ишлар қилдинг. Ўзинг учун бошқа худоларнинг тасвирларини ясаб, Мени ғазаблантирдинг. Мендан юз ўгирдинг. Ана шу қилмишларинг эвазига хонадонингга балою офат келтираман. Хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, Исроилдаги ҳар бир эркак уруғингни қириб юбораман. Хонадонингни, худди супуриндини битта қолдирмай улоқтиргандай, илдизидан қуритиб ташлайман. Бетавфиқлар бошқа одамларга тузоқ бўлмасин деб, Худо уларни ҳукмдор қилиб қўймайди.
Выбор основного перевода