Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Роҳила жон бераётганда, охирги нафасда ўғлининг исмини Бенўн деб қўйди. Отаси эса унга Бенямин деб исм қўйди. Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз. Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар. Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз. “Туғадиган пайтгача олиб келаман–у, Туғишга куч бермайманми?! — демоқда Эгамиз. — Туғишга куч бераман–у, Бачадонни ёпиб қўяманми?!” — деб айтмоқда Худойингиз. Энди эса нечун фарёд қиляпсан? Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?! Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан? Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?! Эй қиз Қуддус, Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?! Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?! Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан! Яланг қирларга бориб маскан қиласан! Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан. Бироқ у ерда сен нажот топасан, Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.
Выбор основного перевода