Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар. Қуддусда ўрнашиб олган вилоят йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан: Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди.
Выбор основного перевода