Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Бундан ташқари, сизлар яҳудий оқсоқолларига Худонинг уйини қайта қуришда қуйидагича ёрдам беришингизни амр қиламан: иш учун керак бўлган ҳамма маблағни уларга кечиктирмай етказиб туринглар. Маблағни Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятдан йиғилган ўлпондан — шоҳ хазинасидан тўланглар. Қуддусдаги руҳонийлар Самовий Худога ҳар куни куйдириладиган назрларни келтира олишлари учун уларни керакли нарсалар билан таъминланглар. Уларга сўраганини — буқа, қўчқор, қўзиларни, шунингдек, буғдой, туз, шароб ва зайтун мойини беринглар. Борди–ю, Худойингнинг уйи учун яна бошқа харажатлар талаб қилинса, маблағни шоҳ хазинасидан олишинг мумкин. Зарубабел даврида ҳам, Нахимиё даврида ҳам бутун Исроил халқи қўшиқчилар ва Маъбад дарвозабонлари учун кундалик улушларни берарди. Улар левилар учун ҳам улуш ажратишарди, левилар эса руҳонийларнинг улушини ажратиб беришар эди.
Выбор основного перевода