Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шунда йўлбошчиларни, амалдорларни ва халқни тўплаб, уруғлари бўйича рўйхат тузишни Худойим кўнглимга солди. Мен Яҳудога сургундан биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг насабномаси рўйхатини топдим. Насабнома китобида қуйидагилар ёзилган эди: Биз қуръа ташлаб, руҳонийлар, левилар ва халқнинг ҳар бир хонадони қай вақтда Худонинг уйи учун ўтин олиб келишлари кераклигини аниқлаб олдик. Сўнг шундай ваъда бердик: биз ҳар йили белгиланган пайтда ўтин олиб келамиз. Шу йўл билан Тавротда, Эгамиз Худонинг қурбонгоҳида доимо олов ёниб турсин, деб ёзилган амрни бажарамиз. Муқаддас шаҳар Қуддусда ҳаммаси бўлиб 284 нафар леви яшаган эди. Ҳа, сизлар ўзингизни муқаддас шаҳар номи ила атадингиз, Исроил халқининг Худосига таяндингиз, Ахир, Унинг номи Сарвари Оламдир. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Кейин иблис Исони муқаддас шаҳар Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб, Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилгандан кейин муқаддас Қуддус шаҳрига бордилар. Кўп одамлар уларни кўрди. Мен муқаддас шаҳар — янги Қуддусни кўрдим. Қуддус самодан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди.
Выбор основного перевода