Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
“Исроил йўлбошчилари йўл бошлаганда, Халқ фидойилик кўрсатганда, Эгамизга ҳамду санолар айтинг! Қалбим мойил Исроил йўлбошчиларига, Халқнинг орасидаги фидойиларга. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди: Учинчи лашкарбоши Зихри ўғли Амасиё эди, унинг қўли остида 200.000 нафар сипоҳи бор эди. Амасиё ўз хоҳиши билан Эгамизга хизмат қилаётган эди. Сургундан биринчи бўлиб оддий халқ ўз шаҳарларидаги мулкларига қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди. Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди. Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари, Зерах наслидан — Ёвал. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди. Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди. Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди. Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди. Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин. Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди. Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди. Ҳаммаси бўлиб 1760 нафар руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар. Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди. Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди. Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди. Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда. Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда. Абуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллумга ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошларига Маъбад дарвозасида соқчилик қилиш вазифаси топширилган эди. Уларнинг ота–боболари ҳам илгарилари Эгамизнинг Муқаддас чодири киришида соқчилик хизматида бўлганлар. Элазар ўғли Финхаз уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди. Машалмиё ўғли Закариё ҳам Маъбаднинг дарвозасида соқчилик қиладиган бўлди. Дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олиндилар. Ўз вақтида уларнинг ота–боболарини дарвозабонлик вазифасига шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар. Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи дарвозаларида соқчилик қилишарди. Дарвозабонлар Маъбаднинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги дарвозаларини қўриқлар эдилар. Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир вақтда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар. Тўрт нафар бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар. Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари дарвозаларни очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар. Маъбад хизматида фойдаланиладиган асбоб–анжомлар учун баъзи левилар масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди. Баъзи левилар эса жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга, сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар. Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар. Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини пиширишга тайинланган эди. Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат куни хонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни тайёрлашга масъул эдилар. Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар. Юқорида номлари айтиб ўтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар. Сургундан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт, Сулаймон қаролларининг сургундан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди: Сўтай, Сўфарат, Парудо, Сулаймон қаролларининг сургундан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди: Сўтай, Сўфарат, Паридах, Исроил халқининг, руҳонийларнинг ва левиларнинг қолганлари Яҳудо юртидаги шаҳарларда, ўзларининг мулкида истиқомат қилишарди.
Выбор основного перевода