Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Қаранг! Душман булутдай кўтарилмоқда. Уларнинг жанг аравалари қуюн кабидир, Отлари бургутдан ҳам чаққондир. Эвоҳ, шўримиз қурсин! Хонавайрон бўлдик! Деворидан тешик очилган шаҳарга одамлар бостириб киргандай, Бобил шоҳи сенинг дарвозаларингдан бостириб киради. Сувориларининг, ғилдирагу жанг араваларининг шовқинидан деворларинг титрайди. Сон–саноқсиз отларининг кўтарган чанги сени қоплаб олади. Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши, Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи, Елаётган от туёқларининг товуши, Жанг араваларининг гумбурлаши! Уларнинг отлари қоплондан чаққон, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
Выбор основного перевода