Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ёввойи тўнғизлар уни хароб қилади, Ёввойи жониворлар ундан еб қорнини тўйғизади. Қайт яна бизга, эй Парвардигори Олам! Назар солгин, қара самодан, Бу ток новдасини қўриқлагин. Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Қўшиқ айтай суюклигимга, Айтай муҳаббат қўшиғимни Унинг узумзори ҳақида. Суйганимнинг узумзори бор эди Тупроғи унумли тепаликда. Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Узум сиқиш чуқурини тайёрлади, Узумларнинг пишишини У кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди. Энди, эй Қуддус аҳли, Яҳудо халқи, Ҳакам бўлинг Мен билан узумзорим ўртасида. Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?! Узумларнинг пишишини кутганимда, Нега ҳосил итузум бўлди?! Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Мен уни харобазор қиламан, Энди токларим буталмайди, Ери ҳеч юмшатилмайди. Тиканлар, чангалзор билан қоплансин, Булутларга ҳам амр бераман, Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди, Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди. Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди. Аммо Эгамиз сенинг олдингга келади, Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади. Халқлар сенинг нурингга келади, Тонгги ёруғлигингга шоҳлар келади. Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Ўшанда шуларни кўриб, нур сочасан, Юрагинг ҳаприқиб, қинидан чиққудай бўлади. Зотан, денгиз орқали келадиган бойликлар сенга насиб этади, Халқларнинг бойлиги сенга келади. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади, Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади. Эгамизнинг қурбонгоҳида Улар қурбонлик деб қабул қилинади. Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади. Булутлар каби, учаётган нима у? Инларига учаётган каптарларга ўхшаш нима у? Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар Эгамизга мунтазир бўлади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худонинг шарафига Таршиш кемалари бошчилигида Болаларингизни узоқдан олиб келишади, Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади. Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган. Эгамиз Қуддусга шундай дейди: “Бегоналар деворларингни тузатади, Шоҳлари сенга хизмат қилади. Ғазабланганимда сенга жазо берган бўлсам ҳам, Энди марҳамат қилиб, сенга шафқат қиламан. Дарвозаларинг доимо очиқ бўлади, Улар кечаю кундуз ёпилмайди. Шунда халқлар сенга бойликларини олиб келади, Уларни ўз шоҳлари бошлаб келади. Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади, Ҳа, у халқлар батамом нобуд бўлади. Лубноннинг фахрланган дарахтлари Сенга олиб келинади. Сарв, чинор, садр ёғочлари Муқаддас масканимни безатиш учун келтирилади. Оёғим турган шу жойга Мен шуҳрат келтираман. Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб, Сенга таъзим қиладилар. Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси Оёқларингга йиқилади. Улар сени «Эгамизнинг шаҳри, Исроил халқининг Муқаддас Худосининг шаҳри — Сион» деб аташади. Илгари сен ташлаб кетилган, Ҳамма нафрат этган, Бирор кимса ўтмайдиган жой эдинг. Энди Мен сени абадий улуғвор қиламан, Жамики наслларнинг шодлиги қиламан. Элатлар, шоҳлар сени она каби эмизадилар, Ўшанда Мен, Эганг, сенинг нажоткоринг эканлигимни билиб оласан, Ёқуб наслининг қудратли Худоси — Қутқарувчинг Мен эканлигимни англайсан. Сенга бронза ўрнига олтин, Темир ўрнига кумуш, Ёғоч ўрнига бронза, Тош ўрнига темир келтираман. Тинчлик сенинг ҳакаминг, Солиҳлик ҳукмдоринг бўлади. Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди, Чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди. Деворларингга, Нажот деб ном қўясан, Дарвозаларингга, Шараф дея ном берасан. Энди кундузи қуёш сенга нур сочмайди, Ой ҳам ёруғлик манбаинг бўлмайди. Сенга Менинг Ўзим то абад нур манбаи бўламан, Мен, Худойинг, сенинг улуғворлигинг бўламан. Қуёшинг ҳеч қачон ботмайди, Ойинг энди бошқа яширинмайди, Чунки Мен сенинг қуёшу ойинг бўламан. Ҳа, Мен сенинг то абад нуринг бўламан, Қайғули кунларинг тамом бўлади. Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган Қўлларимнинг ижоди улар. Энг кичик одамингдан мингта одам чиқади, Энг заиф одамингдан кучли халқ пайдо бўлади. Мен, Эганг, буни ўз вақтида тез бажо келтираман.” Қуддус ҳақи, мен сукут сақламайман, Сион ҳақи, мен жим турмайман. Унинг зафари тонг каби нур сочмагунча, Унинг нажоти машъала каби ёнмагунча, Мен асло жим турмайман. Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Сизлар Эгамизнинг қўлида гўзаллик тиллақоши, Худойингизнинг қўлида шоҳлик тожи бўласиз. Энди сизни “Тарк этилган” деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни “Ташландиқ” деб атамаслар. Энди сизга “Ундан мамнунман” деган ном берилади, Юртингизни эса “Оилали” деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади. Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади. Эй Қуддус, деворларингга соқчилар қўйдим, Улар кечаю кундуз ибодатни бас қилмайди. Эй Эгамизга ибодат қиладиганлар! Сизлар ҳам ҳеч жим турманг. Қуддусни барқарор қилгунга қадар, Уни ер юзининг фахри қилмагунга қадар, Эгамизга ҳеч тинчлик берманглар. Эгамиз ўнг қўлини кўтариб, Ўз қудрати билан онт ичди: “Ҳеч қачон душманларингизга Донингизни емиш қилиб бермайман. Меҳнатингиз сингган шаробни Бегоналар ичмайди. Ҳа, дон йиққанларнинг ўзи дон ейди–да, Мен, Эгасига ҳамду сано айтади. Узумни йиғиб–терганлар Шаробни муқаддас ҳовлимда ичади.” Эй Қуддус аҳолиси, дарвозалардан чиқинг! Қайтаётган халққа йўлни тайёрланг! Тупроқ йиғиб йўл қилинг, Тошларни териб ташланг, Халқлар учун байроқ тикинг! Мана, Эгамиз ернинг тўрт четига эълон қилмоқда: “Гўзал Қуддусга шундай деб айтинг: «Қара, нажоткоринг келмоқда, Ана, Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.»” Эй Қуддус, сенинг халқингни “Муқаддас” деб айтадилар, “Эгамиз қутқарган халқ” деб айтадилар. Сени “Эгамиз излаб топган, тарк этилмаган шаҳар” деб атайдилар. Боғингизда узум терган одамлар Бир–икки бош бўлса–да, узум қолдиради–ку! Кечаси уйга тушган ўғри Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку! сўнг халққа айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман. Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар. Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Мен уларни садоқатсизлик айбидан халос этаман. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.
Выбор основного перевода