Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Бобилга қарши байроқ кўтаринг. Қўриқчилар сафини кучайтиринг, Соқчилар қўйинг. Пистирма қўйишга тайёр туринг. Эгамиз режаларини амалга оширади, Бобилга қарши айтганларини бажаради. Эгамиз шундай дейди: “Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан. Сен билан эздим Мен халқларни, Сен билан парчаладим шоҳликларни. Сен билан пачақладим отлару чавандозларни, Мажақладим жанг араваларию аравакашларни. Сен билан эздим эркагу аёлларни, Сен билан урдим ёшу қариларни, Сен билан ўлдирдим йигиту қизларни, Сен билан эздим чўпонлару уларнинг сурувларини, Сен билан урдим деҳқонлару уларнинг ҳўкизларини, Сен билан ўлдирдим ҳокимлару аъёнларни.” Сенинг ҳамма қалъаларинг Меваси пишган анжир дарахтига ўхшар. Анжирни силкитсанг, Анжирлар хўранданинг оғзига тушар. Қамалга тайёрлангин! Сувга тўлдир идишларингни! Мустаҳкамла қўрғонларингни! Оёқ билан эзгин лойни, Тайёрла тезроқ қолипларингни!
Выбор основного перевода