Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Улар шерга ўхшаб бўкиради, Йиртқич шер каби ўкиради, Ўкириб, ўлжасини ушлайди, олиб кетади, Ҳеч ким уни қутқариб ололмайди. Ғанимлари унга шердай ўкирди, Овози борича унга бўкирди. Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди, Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди. Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини ташлаб келди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. “Сенинг онанг қўрқмас бир шер эди! У шерлар орасида ўрнашди, Ёш шерлар орасида болаларини ўстирди. Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар! Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар! У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!
Выбор основного перевода