Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Санхарив: “Ҳабашистон шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди: “Умид қилган худойинг сени алдамасин: «Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди», деб сени лақиллатмасин. Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан Тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Бутун оламда У жангни тўхтатади, Ёйни парчалайди, найзани синдиради, Қалқонларни оловда ёқиб, шундай дейди: Бирор кимса кучли жангчидан Ўлжани олиб қўя оладими?! Наҳотки золимнинг қўлига асир тушган қутула олса?! Эгамиз эса шундай айтмоқда: “Мана, кучли жангчидан асирлар тортиб олинади, Золимга ўлжа бўлганлар қутқарилади! Сенга қарши чиққанларга Мен қарши чиқаман, Сенинг болаларингни Мен Ўзим қутқараман! Эй водийдаги қоя устида қурилган Қуддус, Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Эгамиз. — Сизлар айтасиз: ‘Ким ҳам бизга қарши чиқа оларди?! Ким ҳам қўрғонларимизга кира оларди?!’ Буни халқлар эшитдилар, Шерни ўзларининг тузоғига туширдилар. Уни занжирбанд қилиб, Мисрга олиб кетдилар. Атрофдаги ҳудудлардан халқлар Унга ҳужум қилдилар. Устига тўр ташлаб, Тузоғига туширдилар. Занжирбанд қилиб, қафасга солдилар, Бобил шоҳи ҳузурига олиб бордилар. Исроил тоғларида унинг товуши Бошқа эшитилмасин дея, Уни зиндонга ташладилар. “Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен кўйлагингни кўтариб, Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман, Эллар олдида шармандангни чиқараман.
Выбор основного перевода