Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар. Халқим фарёд этмоқда, Юрт бўйлаб дод–войлари эшитилмоқда: “Наҳотки Эгамиз Қуддусни тарк этган бўлса?! Наҳотки Шоҳимиз Сионда бўлмаса?!” Эгамиз шундай жавоб берди: “Улар бутлари билан қаҳримни келтирдилар–ку! Яроқсиз бегона тасвирлари билан Мени ғазаблантирдилар–ку!” Қани, сўраб кўринг: Эркак киши туғадими? Нега унда мен кўрган ҳар бир кучли эркак Дард тутган аёлдай белини ушлаб олган? Нега ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган? Ашқалон шаҳри буни кўриб, қўрқувга тушади, Ғазо ҳам даҳшатга тушиб қалтирайди, Умиди пучга чиққан Эхрон ҳам шу аҳволга тушади. Ғазонинг шоҳи ҳалок бўлади, Ашқалонда эса ҳеч бир зот қолмайди.
Выбор основного перевода