Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз. Туғаётган хотин тортгандай дард Ўша ерда уларни титроқ босди. Сени ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ҳа, бу шаҳарни ҳимоя қиламан. Эй Ҳизқиё! Мен, Эганг, берган ваъдамни бажараман. Мана сенга Мендан аломат: Гуноҳларингизни булутдай ҳайдадим, Айбларингизни тумандай тарқатдим, Сизларни қутқарганман, Менга қайтинг.” Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Мен Ўзим Курушни қўзғатиб, Унга ғалаба бераман. Унинг барча йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни қуради. Пораю мукофот олмасдан Менинг асирларимни қўйиб юборади.” Сарвари Олам шундай деди. Энди Бобилдан чиқиб кетинг, Бобилликлардан қочинг. Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг! Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг! “Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг! Эй Қуддус вайроналари! Биргаликда севинч ила ҳайқиринг. Эгамиз Ўз халқига тасалли берди, Қуддусни қутқариб, Ўзига олди! Ҳамма халқларнинг кўз ўнгида Эгамиз муқаддас қўлини кўрсатди. Худойимизнинг нажотини Ернинг тўрт бурчи кўради. Кетинг, у ердан чиқиб кетинг! Ҳаром бўлганларга тегиб кетманг! Эй Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар, У ердан чиқинглар, покланинглар! Мана, сиз шошилмай йўлга чиқасиз, Қочишингизга асло ҳожат қолмайди. Ахир, Эгамиз олдингизда бормоқда, Исроил халқининг Худоси ортингиздан Сизни қўриқламоқда. Эгамиз шундай айтмоқда: “Қутқарувчи Қуддусга келади, Ёқуб наслининг гуноҳдан қайтганларига келади.” Эгамиз шундай дейди: “Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман. Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Йиқилганимда ўзим туриб оларман. Зулматда ўтирганимда, Менга нур сочар Эгам. Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши, Унинг қаҳрига дош бераман энди. Бир кун келиб, У менинг тарафимни олади, Менинг ҳақлигимни исбот этади. Ёруғликка олиб чиқади У мени, Мен кўраман Худонинг адолатини. Эй душманларим, албатта буни кўрасиз. “Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз, Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз. Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни, Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби. Эй Қуддус, келар шундай замонлар: Сенинг деворларинг қайта қурилар, Кенгайиб кетади сенинг ҳудудинг. Ўша куни халқинг қайтиб келади. Улар Оссуриядан Мисргача, Мисрдан Фурот дарёсигача бўлган Барча ўзга юртлардан, Узоқ денгиз соҳилларидан, Олис тоғлар бағридан келишади.
Выбор основного перевода