Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Ер юзининг тўрт тарафига тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, Эгангиз Худо сизларни ўша ерлардан йиғиб олади, ўша юртлардан қайтариб олиб келади. Эгамиз Қуддусни қайтадан қуради, Сургундагиларни Исроилга йиғади. Мен уларни шимолдан олиб келаман, Дунёнинг тўрт бурчагидан йиғиб оламан. Ораларида кўру чўлоқлар бўлади, Ҳомиладор аёллару тўлғоқ тутаётганлар бўлади. Катта бир жамоа бўлиб, бу ерга қайтиб келишади. Яна айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сизларни халқлар орасидан йиғиб оламан. Ҳа, сизлар бегона юртларга тарқалиб кетдингиз, аммо Мен сизларни у ерлардан олиб чиқаман. Исроил юртини сизларга қайтариб бераман.» Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман. — Йўқолган қўйларимни излаб топаман, адашганларини қайтариб олиб келаман. Уларнинг яраларини боғлаб қўяман, нимжон қўйларни парвариш қиламан. Семиз, бақувват қўйларни эса йўқ қиламан. Мен сурувимни адолат ила боқаман. Сизларга зулм ўтказган халқлар билан Ўшанда Ўзим ҳисоб–китоб қиламан. Мен чўлоқларни қутқараман, Ҳайдаб юборилганларни йиғиб оламан. Улар шарманда бўлган ҳар бир юртда Обрў ва шуҳрат топадилар.
Выбор основного перевода