Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар. Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, баланд садр дарахтининг учидан нозик бир новдани оламан. Улкан тоққа чиқиб, уни ўтқазаман. Тоғ чўққисидаги Маъбад жойлашган ҳудуд муқаддас сақлансин. Бу Маъбаднинг асосий қоидаси бўлсин.
Выбор основного перевода