Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
“Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга Ўз шоҳимни жойлаштирдим.” Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Ой хижолат бўлар, қуёш шарманда бўлар, Сарвари Олам Қуддусдаги Сион тоғида ҳукмрон бўлар. Халқ оқсоқолларига У Ўз улуғворлигини намоён қилар. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Эгамиз осмондан туширадиган Шудрингдай бўлишади, Майсаларни суғорадиган Ёмғирга ўхшаган бўлишади. Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, Улар душманлари устига бостириб боришади. Ҳа, кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Ўрмон ҳайвонлари орасидаги Арслондай бўлишади, Қўй суруви орасига кириб қолган Шер боласига ўхшаган бўлишади. Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади, Уларга ҳеч ким бас кела олмайди. Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?! Халқингдан омон қолганларнинг Гуноҳларини Сен кечирасан, Уларнинг итоатсизлигини афв этасан. То абад ғазабланмассан халқингдан, Завқ оласан Ўзинг меҳр–шафқат кўрсатишдан. У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди. Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар. Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
Выбор основного перевода