Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Қўшнингизни товламанг, уни таламанг. Мардикорнинг ҳақини эрталабгача қолдирманг. Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, Мусофир ва етимга ноҳақлик қилманг, беванинг кийимини гаровга олманг. Ахаб билан Зидқиёнинг қисмати шудир, чунки улар Исроилда разилликлар қилдилар. Қўшниларининг хотинлари билан зино қилдилар. Мен уларга амр қилмаган бўлсам ҳам, Менинг номимдан ёлғон гапирдилар. Қилган қилмишларини биламан, Ўзим шуларга гувоҳман.” Эгамизнинг каломи шудир. Бутун Миср юртини ташландиқ харобазорга айлантираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сен: ‘Нил меники, мен ўзим уни яратдим’, деб айтганинг учун, Мен сенга ва сенинг барча ҳавзаларингга қарши чиқаман. Бутун Миср юртини тамомила хароб қиламан. Мигдолдан тортиб, то Саванайгача ва жанубдаги Ҳабашистон ҳудудигача ҳамма ерларини ташландиқ қиламан. Одам у ерга оёғини босмайди, ҳайвонлар ҳам у ердан юрмайди. Қирқ йил мобайнида у ерда ҳеч ким яшамайди. Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.”
Выбор основного перевода