Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Эй Исроил, сен бахтлисан! Ким сенга ўхшар?! Сен Эгамиз қутқарган халқсан. Сени асрайдиган қалқонинг, Шонли қиличинг Эгамиздир. Олдингда душманларинг титраб тиз чўкади, Сен эса уларнинг белини эзасан.” Уларнинг насли халқлар орасида машҳур бўлади, Уларнинг зурриёти эллар орасида донг таратади, Кўрганларнинг ҳаммаси уларни «Эгамиз барака берган халқ» деб тан олади.” Энди сизни “Тарк этилган” деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни “Ташландиқ” деб атамаслар. Энди сизга “Ундан мамнунман” деган ном берилади, Юртингизни эса “Оилали” деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади. Сизларга зулм ўтказган халқлар билан Ўшанда Ўзим ҳисоб–китоб қиламан. Мен чўлоқларни қутқараман, Ҳайдаб юборилганларни йиғиб оламан. Улар шарманда бўлган ҳар бир юртда Обрў ва шуҳрат топадилар.
Выбор основного перевода