Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди, осмоннинг қопқалари очилди. Шоҳнинг энг яқин амалдори шу ерда эди. У Элишайга: — Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам шундай бўлмас–ов, — деди. Шунда Элишай: — Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди, — деди. Зодўх хонадонидан бўлган олий руҳоний Озариё Ҳизқиёга шундай жавоб берди: “Халқ инъомларни Эгамизнинг уйига олиб кела бошлаганидан бери, озуқамиз етарли. Жуда кўп ортиб қолгани ҳам бор. Ҳа, Эгамиз Ўз халқига барака берди, ортганининг кўплигини бир кўриб қўйинг.” Худо самолардан туриб амр берди, Осмон қопқаларини очиб юборди. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Одамзод фаришталар нонидан еди, Худо уларга мўл–кўл таом юборди. У самолардан шарқ шамолини эстирди, Қудрати билан жануб шамолига йўл кўрсатди. У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди. Буларни уларнинг қароргоҳига ёғдирди, Уларнинг чодирлари атрофига туширди. Улар тўйгунларича едилар, Худо уларга кўнгиллари тусаганини берди. Ўз бойлигинг, биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла. Шунда омборинг тўлиб–тошади, янги шаробинг етиб ортади. Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади. Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради. Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб–тоштиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар.
Выбор основного перевода