Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Баъзи ҳайвонлар сизларни булғайди. Уларнинг ўлигига қўл теккизсангиз, кечгача ҳаром бўласиз. Ҳаром ҳайвоннинг мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин. У кечгача ҳаром бўлади. Туёқли, лекин туёқлари бутунлай айрилмаган ёки кавш қайтармайдиган ҳар қандай ҳайвон сизлар учун ҳаромдир. Бундай ҳайвоннинг мурдасига теккан одам ҳаром бўлади. Тўрт оёғида юрадиган панжали ҳайвонлар ҳам сизлар учун ҳаромдир. Уларнинг мурдасига теккан ҳар бир одам кечгача ҳаром бўлади. Бундай ҳайвоннинг мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин, у кечгача ҳаром бўлади. Улар сизлар учун ҳаромдир. Ерда ўрмалаб юрадиган майда жониворлардан сизлар учун қуйидагилар ҳаромдир: каламуш, сичқон, эчкемар ва унинг зоти, геккон, кулранг эчкемар, оддий калтакесак, чўл калтакесаги ва буқаламун. Буларнинг ҳаммаси сизлар учун ҳаромдир. Уларнинг мурдасига теккан одам кечгача ҳаром бўлади. Агар бундай жониворнинг мурдаси бирор нарсанинг устига тушса, ўша нарса ҳаром бўлади. Ҳаром бўлган бундай нарса — ёғоч, мато, чарм ёки қанордан бўлишидан ва нимага ишлатилишидан қатъий назар, уни сувга ботириб, чайиб олинг. Бу нарса кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна ҳалол бўлади. Борди–ю, бундай жонивор ўлиб, сопол идишнинг ичига тушса, идишдаги ҳамма нарса ҳаром бўлади. Шунда идишнинг ўзини ҳам синдиринг. Бундай идишдаги сув ҳар қандай овқат устига тушса, овқат ҳам ҳаром бўлади. Ҳаром идишдаги ҳар қандай ичимлик ҳаром ҳисобланади. Жониворнинг мурдаси тушган ҳамма нарса ҳаром бўлади. Мурда тандир ёки ўчоққа тушган бўлса, шу нарсалар ҳаром ҳисобланиб бузиб ташлансин. Уларни ҳаром деб билинг. Лекин мурда булоқ ёки сув йиғиладиган сардобага тушса, булоқ ва сардоба ҳалоллигича қолади. Аммо ўша жониворнинг мурдасига нимаики тегса, бу нарса ҳаром ҳисобланади. Борди–ю, мурда экиш учун ажратиб қўйилган уруғ устига тушса, уруғ ҳалол ҳисобланади. Аммо мурда сувда ивитилган уруғ устига тушса, уруғ ҳаром бўлади. Борди–ю, еса бўладиган ҳайвон ўлса, бундай ҳайвоннинг мурдасига теккан одам кечгача ҳаром бўлади. Ҳар қандай кишининг мурдасига теккан одам етти кун ҳаром бўлади. Мурдага теккан одам покланиш суви билан учинчи ва еттинчи куни ўзини покласин. Шунда у пок бўлади. Ўша одам учинчи ва еттинчи куни ўзини покламаса, ҳаром бўлиб қолаверади. Мурдага тегиб, ўзини покламаган одам Эгамизнинг Муқаддас чодирини булғаган бўлади. Покланиш суви ўша одамнинг устига сепилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Бундай одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Агар одам чодирда вафот этса, қуйидаги қоидага риоя қилинглар: ўша пайтда чодирда бўлган ва чодирга кирган ҳамма одамлар етти кун ҳаром бўлишади. Чодирдаги қопқоғи ёпилмаган, усти очиқ ҳар қандай идиш ҳам ҳаром бўлади. Агар бирорта одам очиқ майдонда ўлдирилган ёки ўз ажали билан ўлган кимсанинг жасадига, марҳумнинг суягига ёки қабрига тегса, у етти кун ҳаром бўлади.
Выбор основного перевода