Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Айб қурбонлиги ғоят муқаддасдир. Уни келтирганда қуйидаги қоидага риоя қилинсин: айб қурбонлиги учун келтириладиган жониворни куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда сўйишсин. Унинг қонини қурбонгоҳнинг тўртала ён томонига сепиб чиқишсин. Жонивор ёғининг ҳаммаси келтирилсин: думбаси, ичак–човоқларини қоплаб турган ёғлари, иккала буйраги, буйрак атрофидаги ёғлари ва жигарнинг аъло қисми. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинсин. Руҳоний буларни оловда куйдириб, Эгамизга назр қилсин. Бу айб қурбонлигидир. Руҳонийлар уруғига мансуб бўлган ҳар бир эркак зоти қурбонликни тановул қилса бўлади. Уни муқаддас жойда тановул қилишсин, чунки бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Айб қурбонлиги учун ҳам, гуноҳ қурбонлиги учун ҳам қоида бир: қурбонликнинг гўшти гуноҳдан поклаш маросимини олиб борган руҳонийга тегишли бўлсин. Бировнинг куйдириладиган қурбонлигини келтирган руҳоний ўзига қурбонликнинг терисини олсин. Тандирда ёпилган, қозонда ёки товада тайёрланган ҳар қандай дон назри ҳам, уни келтирган руҳонийга тегишли бўлсин. Лекин бошқа турдаги дон назрлари, зайтун мойи аралаштирилган ёки аралаштирилмаганидан қатъий назар, Ҳоруннинг ҳамма ўғилларига бирдай тегишли бўлсин. Агар бирор одам билмаган ҳолда эҳсондан еб қўйса, у руҳонийга келтирган зарарни тўлаб, устига бешдан бир қисмини қўшиб берсин.
Выбор основного перевода