Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар бирорта одам Эгамизнинг амрига кўра тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, қуйидагича иш тутсин: Агар бутун жамоа Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб, гуноҳ орттириб олса, улар бундан хабарсиз бўлган тақдирда ҳам, барибир айбдор бўладилар. Агар ҳукмдор ўз Эгаси Худонинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, у айбдор бўлади. Агар жамоа аъзоси Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олса, у айбдор бўлади. агар бирортангиз билмаган ҳолда гуноҳ қилиб, эҳсонларга оид кўрсатмаларни бузиб қўйсангиз, айб қурбонлигини келтиринг. Айб қурбонлиги сифатида Эгамизга нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига яраша кумушни олиб келинг. Бу айб қурбонлигидир.
Выбор основного перевода