Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган Чайла байрами ҳақидаги амрни топдилар. Бу амрга кўра, Исроил халқи еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами кунларида чайлаларда яшашлари кераклигини билдилар. Бундан ташқари, Қуддусда ва Исроил халқининг ҳамма шаҳарларида қуйидагилар эълон қилиниши кераклигини ҳам билиб олдилар: “Тавротда ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ, қирларга чиқинглар, чайлалар ясаш учун зайтун дарахти, мирта бутаси, пальма дарахтининг ва бошқа дарахтларнинг шох–шаббаларидан олиб келинглар.” Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида, ҳовлиларида, Худонинг уйи ҳовлисида, Сув дарвозаси ёнидаги майдонда, Эфрайим дарвозаси ёнидаги майдонда ясадилар.
Выбор основного перевода