Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуйидагилар сизлар учун доимий қонун–қоида бўлсин: еттинчи ойнинг ўнинчи кунида рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Бу қонун–қоида Исроил халқига ва орангиздаги мусофирларга бирдай тааллуқлидир. Зотан, ўша куни руҳоний сизларни гуноҳларингиздан поклайди. Шунда сизлар Эгамиз ҳузурида барча гуноҳларингиздан фориғ бўласизлар. Еттинчи ойнинг ўнинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Шу куни рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
Выбор основного перевода