Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Байрамда ўғилларингиз, қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шаҳрингизда истиқомат қилаётган левилар, мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга хурсандчилик қилинглар. Эгангиз Худо танлаган жойда етти кун давомида Унга атаб байрам қилинглар. Эгангиз Худо ҳосилингизга ва қилган ҳар бир ишингизга барака беради. Шу тариқа, албатта хурсандчилик қилинглар. Бундан ташқари, Қуддусда ва Исроил халқининг ҳамма шаҳарларида қуйидагилар эълон қилиниши кераклигини ҳам билиб олдилар: “Тавротда ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ, қирларга чиқинглар, чайлалар ясаш учун зайтун дарахти, мирта бутаси, пальма дарахтининг ва бошқа дарахтларнинг шох–шаббаларидан олиб келинглар.” Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида, ҳовлиларида, Худонинг уйи ҳовлисида, Сув дарвозаси ёнидаги майдонда, Эфрайим дарвозаси ёнидаги майдонда ясадилар. Сургундан қайтган ҳамма одамлар чайлалар ясаб, ўша чайлаларда яшадилар. Нун ўғли Ёшуа давридан бери Исроил халқи бундай байрамни нишонламаган эди. Ҳамма ғоят хурсанд эди. Эзра ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди. Тавротда талаб қилинганидай, улар етти кун байрамни нишонладилар, саккизинчи куни муқаддас йиғин бўлди.
Выбор основного перевода