Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Еттинчи ойнинг ўн бешинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида Эгамизга атаб байрам қилинглар. Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин. Шунда Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимда, сизларни чайлаларда яшаттирганимни авлодларингиз билишади. Мен Эгангиз Худоман.” Донингизни янчиб, шаробингизни тайёрлаб олганингиздан кейин етти кун давомида Чайла байрамини нишонланглар. Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган Чайла байрами ҳақидаги амрни топдилар. Бу амрга кўра, Исроил халқи еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами кунларида чайлаларда яшашлари кераклигини билдилар.
Выбор основного перевода