Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Олти кун иш қилинглар, еттинчи куни эса ишламанглар, токи ҳўкизларингиз, эшакларингиз ҳам ишдан тинсин, қулларингиз, мусофирлар ҳам ором олсин. — Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Менга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиб юринглар. Авлодларингиз оша Шаббат куни Мен билан сизларнинг орангизда аломат бўлиб хизмат қилади. Шу орқали Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сизларни Мен муқаддас қилиб бошқалардан ажратаман. Шаббат кунига риоя қилиб юринглар, бу кунни муқаддас деб билинглар. Кимки бу кунни иззат қилмаса, ўша одамнинг жазоси ўлимдир. Кимки ўша куни ишласа, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун — Шаббат куни эса ҳамма ишлардан тиниб, Мен, Эгангизга атаб ажратилган кундир. Ким Шаббат куни ишласа, ўшанинг жазоси ўлимдир. Исроил халқи авлодлар оша Шаббат қонун–қоидаларига итоат этиш орқали бу кунга риоя қилиб юришлари лозим. Бу сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг доимий аломатидир, Мен, Эгангиз, олти кун давомида ер ва осмонни яратиб, еттинчи куни тиниб, ором олганимни доимо эслатиб туради.” Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса иш қилманглар. Ҳатто экин–тикин пайтида ҳам, ўрим–йиғим пайтида ҳам дам олинглар. Ҳар бирингиз ота–онангизни ҳурмат қилинг. Шаббат кунларимга риоя қилинг. Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Мен, Эгангиз Худонинг амрига кўра, Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, молингиз, эшагингиз, бирорта ҳайвонингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Қулу чўриларингиз сиздай дам олсин. Ёдингизда тутинг: сизлар Мисрда қул эдингиз, Мен, Эгангиз Худо, қудратим ва ажойиботларим билан сизларни у ердан олиб чиқдим. Шунинг учун, Шаббат кунига риоя қилинглар, деб амр этдим.
Выбор основного перевода