Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг ҳузуридан олов чиқиб, қурбонгоҳ устидаги куйдириладиган қурбонликни ва ёғларни ямлаб юборди. Халқ буни кўргач, ҳайқириб юборди–да, ерга мук тушди. Лекин Надов билан Абиҳу Синай саҳросида Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун ўша ерда нобуд бўлган эдилар. Иккови ҳам бефарзанд эди. Шунинг учун фақат Элазар билан Итамар оталари Ҳорун ҳаётлигида руҳоний бўлиб хизмат қилган эдилар. Шу пайт Эгамиз аланга юбориб, тутатқи тутатган 250 нафар одамни куйдириб юборди. Надов ва Абиҳу Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун нобуд бўлган эдилар.
Выбор основного перевода