Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дон назр қилинганда қуйидаги қоидага риоя қилинсин: Ҳоруннинг ўғиллари дон назрини Эгамизнинг ҳузурига, қурбонгоҳ олдига олиб келишсин. Руҳоний зайтун мойи қўшилган сифатли уннинг бир ҳовучини ва устидаги хушбўй тутатқининг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш уннинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Уннинг қолганидан хамиртурушсиз нонлар ёпилсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари бу нонларни муқаддас жойда есинлар. Нонлар Учрашув чодирининг ҳовлисида тановул қилиниши лозим. Унга хамиртуруш қўшилмасин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан уларга бериладиган улуш шудир. У гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги сингари, ғоят муқаддасдир. Ҳоруннинг наслидан бўлган ҳар бир эркак зоти бу назрдан еса бўлади. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига авлодлар оша берилган доимий улуш шудир. Бу назрга теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади. У Менинг қурбонликларимни, энг муқаддас ва муқаддас назрларимни тановул қилиши мумкин. Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир. Буларни муқаддас жойда тановул қилинглар. Бу назрларни фақат эркаклар тановул қилишлари мумкин. Бу назрларни ғоят муқаддас деб билинглар.
Выбор основного перевода