Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар ҳалолни ҳаромдан ажрата олинг, ейиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган тирик жониворларнинг фарқига боринг.” Шундай экан, сизлар ҳалол билан ҳаром ҳайвоннинг фарқига, ҳалол билан ҳаром қушнинг фарқига боришингиз лозим. Ҳаром ҳайвону қушларни ва ерда судралиб юрувчиларни еб ўзингизни булғаманг. Мен уларни ҳаром деб эълон қилганман. Руҳонийларингиз қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларимни булғадилар. Муқаддас билан оддий нарсанинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунларига риоя қилмадилар, хуллас, халқим орасида Мени беобрў қилдилар. Руҳонийлар халқимга муқаддас ва оддий нарсанинг фарқини, ҳалол билан ҳаромнинг фарқини ўргатишсин.
Выбор основного перевода