Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тери касаллигидан эҳтиёт бўлинглар. Мен леви руҳонийларига берган амрларимни битта қолдирмай бажаринглар. Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди. Улар Худонинг Таврот китобидан ўқиб, ўқиганларини таржима қилиб берардилар, Тавротнинг мазмунини тушунтирардилар, шунинг учун халқ ўқилганларни тушунди. Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.” Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир.
Выбор основного перевода