Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Исроил халқи Гидўннинг олдига келиб: — Сен бизни Мидиёнларнинг қўлидан қутқардинг, энди ўзинг, ўғилларинг ва набираларинг бизга ҳукмдор бўлинглар, — дейишди.
— Мен сизларга ҳукмдор бўлмайман, — деди Гидўн, — ўғлим ҳам ҳукмдорингиз бўлмайди. Эгамнинг Ўзи сизларга ҳукмронлик қилсин.
Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнон тоғларида бир ғовтикан садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда бир йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди.