Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгамизнинг Руҳи Шоулни тарк этди. Эгамиз юборган ёвуз руҳ уни қийнар эди. Улар шундай жавоб беришди: — Келинглар, Лайишга ҳужум қилайлик! Биз кўрган юрт ниҳоятда яхши экан. Нимага қаққайиб турибсизлар?! Бўлинглар, ўша ерга бориб юртни қўлга киритайлик. У ерга борганларингда, хотиржам яшаётган одамларга дуч келасизлар. Барча нарсага мўл ва кенг бу ерни Худо чиндан ҳам қўлингизга беряпти. Леви хотини ва хизматкори билан кетмоқчи бўлиб дастурхондан турганда, қайнатаси унга шундай деди: “Қаранг, ўғлим, кеч бўлиб қолди. Шу ерда тунаб қолақолинглар. Кун ҳам оғиб қопти. Бу ерда қолиб, дамингизни олинглар. Эртага эса саҳарда туриб уйларингга кетарсизлар.” Мана кўрдингизми, Эгамиз ҳамма пайғамбарларингизнинг оғзига ёлғончи руҳ солиб қўйган. У бошингизга фалокат келтиришга қарор қилган.
Выбор основного перевода