Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгангиз Худо ўзларингизга мулк қилиб бераётган ерга сизларни олиб кирганда, Гаризим тоғидан баракаларни айтинглар, Эбал тоғидан лаънатларни айтинглар. Иордандан ўтганларингиздан кейин, халқни дуо қилиш учун қуйидаги қабилалар Гаризим тоғида турсинлар: Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Юсуф, Бенямин. Қабила оқсоқоллари, назоратчилари, ҳакамлари, бутун Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган қондош бўлмаган одамлар Эгамизнинг Аҳд сандиғи қаршисида — уни кўтариб турган леви руҳонийларининг олдида туришди. Халқнинг ярми Гаризим тоғи этагида, ярмиси Эбал тоғи этагида турарди. Эгамизнинг қули Мусо, Исроил халқини дуо қилиш вақти келганда шундай қилинглар, деб буюрган эди. — Ота–боболаримиз Худога бу тоғда сажда қилар эдилар. Аммо сизлар — яҳудийлар эса Худога сажда қилинадиган жой Қуддусда, дейсизлар.
Выбор основного перевода